Ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат босқичида

 

Фаннингноми

Фанҳақидақисқачамаълумот

1.

Инглиз тили

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чет тиллар бўйича таълимнинг барча босқичлари битирувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар”ига кўра олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлмаган факультетлари бакалавриат босқичи битирувчилари  уч  йиллик таҳсиллари ниҳоясида ўрганган чет тили бўйича  В1+ даражани эгаллашлари  лозим.

 

2.

Амалий инглиз тили,

4 босқич

 

Вазирлар Махкамасининг “Чет тиллари бўйича таълимнинг барча босқичлари битирувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар” га кўра олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлмаган факультетлари магистратура боскичи битирувчилари икки йиллик таҳсиллари ниҳоясида инглиз тили буйича В2 даражасини эгаллаш ва мустаҳкамлашлари лозим.

                Ушбу амалий  чет тили курси шу тилда эркин тушунадиган ва ўз фикрини ифодалай оладиган, симпозиум ва конференцияларда иштирок этадиган, иш қоғозларини ёзадиган, мақолаларни таҳрир қиладиган, техника ва жаҳон иқтисодиёти бўйича хар томонлама етук кадрлар тайёрлашни таъминлаши зарур.

 

 

 Магистратура босқичида

 

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

 

Амалий инглиз тили,

Ушбу амалий  чет тили курси шу тилда эркин тушунадиган ва ўз фикрини ифодалай оладиган, тайёргарлик даражасида презентация қилаоладиган, иш қоғозларини бемалол ёзадиган, илмий мақолаларни таҳрир қиладиган, техника ва жаҳон иқтисодиёти бўйича хар томонлама етук кадрлар тайёрлашни таъминлаши зарур.

Ушбу дастур магистратура битирувчилари учун ўзларини келажакда танлайдиган касби бўйича чет тилини мукаммал эгаллаш учун улкан асос яратиб беради.

Шу билан бирга ушбу амалий  курс чет тилини ўқув дастурида кўзда тутилган бошқа фанлар билан боғлаб ўқитишни эътиборга олган ҳолда амалий, умум-таълим, касб-маҳорат мақсадларига комп­лекс ёндишишни назарда тутади. Институтда ўқитиладиган амалий чет тили курсининг асосий мақсадларидан бири шундан иборатки, ушбу дастурнинг мазмуни битирувчининг профес­сионал (мутахассислик) маҳорати мазмунига, яъни ўқув режаси мазмунига мос келишини таъминлайди. Шунинг учун ҳам ушбу дастурни яратишда муаллифлар тегишли кафедралар ва курслар бўйича ўқув дастурига киритилган амалий машғулотларни максимал равишда эътиборга олишга ҳаракат қиладилар.